Умра зиёратчилари учун менингитга қарши вакцина талаби бекор қилинди

Олам

image

Саудия Арабистонига Умра зиёратига борадиганлардан эндиликда менингитга қарши эмланиш талаб этилмайди. Бу ҳақда кеча, 6 февраль куни Саудия Арабистони Фуқаро авиацияси бош бошқармаси (GACA) хабар берди.

Унга кўра, GACA Саудия Арабистонига борувчи Умра зиёратчилари учун янгиланган эмлаш талабларини белгилаган. Янги кўрсатма ўтган ойда чиқарилган ва менингитга қарши эмлашни мажбурий қилган олдинги талабни бекор қилади ҳамда Қиролликдаги барча аэропортларда фаолият юритувчи авиакомпанияларга, шу жумладан хусусий ташувчиларга ҳам юборилган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур эълонгача Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча Умра ҳамда Ҳаж зиёратчиларидан визаларидан қатъи назар менингитга қарши вакцина олишни талаб қилган эди. Ушбу вакцина Саудия Арабистонига етиб боришдан олдин уч йил ичида ва келишдан камида ўн кун олдин қабул қилинган бўлиши керак эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Умра вакцина зиёратчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг