Саудия Арабистонида охирги суткада биронта коронавирус билан касалланиш ҳолатлари аниқланмади
Олам
−
19 Май 2020
5921Саудия Арабистонида бир сутка давомида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ биронта ҳолат аниқланмади. Бу ҳақда бугун, 19 май куни мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилинди.
Вазирлик маълумотларига кўра, охирги 24 соат давомида қиролликнинг биронта ҳудудида касаллик ҳолати ҳақида маълум келиб тушмаган. Шунингдек, ушбу вақт оралиғида биронта одам касаллик сабаб вафот этмаган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Саудия Арабистонида коронавирус билан боғлиқ 57 345 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 28 748 нафари соғайган бўлса, 320 нафари вафот этган. Мавжуд беморлар 28 277 нафарни ташкил қилмоқда.