Умаров Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси малака ошириш тизими билан танишди

Спорт

image

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Отабек Умаров Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш институтига бориб, муассасасининг фаолияти ва мавжуд шароитлар билан яқиндан танишди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.

МОҚ раҳбарияти институтдаги ўқув жараёнини бевосита кузатди, дарс машғулотларида иштирок этаётган тингловчилар билан мулоқот қилди. Малака ошираётган спорт мутахассислари, мураббий ва профессор-ўқитувчилар билан бўлиб ўтган суҳбатларда спорт соҳасидаги таълим сифатини ошириш, илғор тажрибаларни амалиётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинган.

“МОҚ раҳбариятининг мазкур институтга бориши иккала томон ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга, спорт соҳасидаги илмий-амалий тажриба алмашувини кучайтиришга хизмат қилади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Отабек Умаров Миллий Олимпия қўмитаси Жисмоний тарбия институти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг