“Ўлганнинг устига тепган”: депорт қилинган ўзбекистонликлар рейсдан четлатилди
Олам
−
31 Октябрь 2019
6641Россиядан депорт қилинган Ўзбекистон фуқаролари парвоздан аввал рейсдан ҳам четлатилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 29 октябрь куни Россия ҳудудидан чиқариб юборилган ўзбекистонликлар Х.А. ва Ш.Т. самолёт учишигача унинг ҳожатхонасида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилгани учун “Уралскийе авиалинии” авиакомпаниясининг Екатеринбург-Тошкент йўналишидаги рейсидан тушириб юборилди.
Ўзбекистонликлар Свердловск вилояти бўйича Чет эллик фуқароларни вақтинча сақлаш марказига қайтариб олиб кетилган ва улар ўз ҳисобларидан авиачипталарни қайтадан сотиб олишларига тўғри келади.
Аввалроқ Бош консулхона Х.А. га Ватанга қайтиш учун сертификатни расмийлаштириб берган эди ва унинг авиачиптаси Россия федерал бюджети ҳисобидан харид қилинган эди.
LiveБарчаси