ЙҲХББ ўлимига 3 йилдан ошган шахсга тайинланган жарима учун узр сўради

Жамият

image

Аввалроқ Сирдарё вилоятида ЙПХ ходими 3 йил аввал вафот этган одамга жарима ёзгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси марҳумга қўлланилган жарима бекор қилинганини маълум қилди. Бошқарма ахборотида ушбу воқеага қоида бузган ва жарима қўлланилган шахсларнинг туғилган йили ҳамда исм-фамилияси бир хил экани сабаб бўлгани қайд этилган.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 29 июнь куни Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳудудида ҳайдовчи, 1954 йилда туғилган  Собиржон Жалолов ўзига тегишли бўлган Matiz русумли автомобилда йўл ҳаракати қоидаларининг 9-бандида белгиланган талабни бузган ҳолда, ҳаракат вақтида хавфсизлик камарини тақмасдан ҳаракатланган. Ҳайдовчи туман ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими томонидан тўхтатилган ва унга нисбатан қоидабузарлиги юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилган. 

Аниқланишича, туман ИИБ ЙҲХБ маъмурий амалиёт ходими томонидан фуқаро Собиржон Жалоловга нисбатан тузилган баённома КААТ марказлашган дастурига киритилиши вақтида ушбу фуқаро билан исм-фамилия ва туғилган йили бир хилликда бўлган, Самарқанд вилоятида яшаган, 1954 йилда туғилган Собиржон Жалоловнинг рўйхатда турган манзили бўйича жазо қўллаш тўғрисидаги жарима қарори чиқарилган.

Хабарга кўра, Самарқанд вилоятида рўйхатда турган 1954 йилда туғилган марҳум Собиржон Жалоловга нисбатан чиқарилган қарор белгиланган тартибда бекор қилинган. Шунингдек, ЙҲХББ йўл қўйилган качиликлар учун узр сўраган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

203

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг