Ультиматум муддати тугаган куни Россия Бучадаги болалар боғчасига зарба берди
Олам
−
08 Август 8199 2 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трампнинг россиялик мавқедоши Владимир Путинга Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича ультиматум муддати тугаган куни Россия Федерацияси қўшни давлатга янги йирик дрон зарбасини берди. Бугун, 8 августга ўтар кечаси Россия кучлари Украинага 100 дан ортиқ ҳаво ҳужуми қуроллари, жумладан, 104 та Shahed типидаги ҳужумчи учувчисиз самолётлар, ҳар хил турдаги дрон имитаторлари, шунингдек, 8 та тезюрар (реактив) дрон билан ҳужум қилди. Бу ҳақда Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари маълум қилди.
“Зарба Смоленск вилоятидаги Шаталово, Краснодар ўлкасининг Курск, Брянск, Приморско-Ахтарск, шунингдек, аннексия қилинган Қримдан амалга оширилди”, дейилади баёнотда.
Шу билан бирга, Украина бўлинмалари мамлакат шимоли, жануби, шарқи ва марказида 82 та рус дронларини, шу жумладан, 3 та реактив ва 79 та Shahed типидаги ҳужумчи дрон ва ҳар хил турдаги дрон имитаторларини уриб туширишга ёки бостиришга муваффақ бўлди. 10 та жойда 26 та учувчисиз самолётлар уриб туширилган.
Россия томонидан ўққа тутилган нишонлардан бири Киев вилоятидаги Буча фуқаролик инфратузилмаси эди. Шаҳар мэри Анатолий Федорук Facebook'да болалар боғчаси ва еттита хусусий уйга зарар етганини маълум қилди. У ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг самарали ишини қайд этиб, ҳужум қилувчи учувчисиз самолётларнинг аксарият қисми йўқ қилинганини билдирди.
“Айрим объектлар вайрон бўлган ва уларни қайта тиклаш зарур. Асосийси, ҳамма тирик”, деди мэр.
Янгилик телемафонида Федорюк Буча шаҳрига 10 та ҳужумчи дрон юборилганини айтди. Ўз навбатида, Киев ҳарбий маъмурияти раҳбари Николай Калашник Россия ҳужуми оқибатида 16 ёшли қиз ва 56 ва 80 ёшли икки аёл ўткир стресс реакциясини бошдан кечирганини маълум қилди.
“Буча туманида 21 та хусусий уй, хўжалик иншоотлари, гаражлар, қурилиши тугалланмаган иккита кўп қаватли уй, 10 та автомобиль зарар кўрди”, деб ёзади у Telegram-каналида.
Live
Барчаси