Украинанинг НАТОга киришини ҳал қилиш Россиянинг иши эмас – Столтенберг

Олам

image

Россия ва НАТО Кенгашининг йиғилиши кескин ва муросасиз баҳсларга тўла руҳда ўтди. Томонлар ўртасидаги зиддият ҳали ҳам жиддийлигича қолмоқда. Бу ҳақда кеча, 12 январь куни Брюсселдаги учрашув якунига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилган.  

“Европада хавфсизлик масалалари жуда муҳим даражада турган ҳозирги вақтда Россия билан учрашув осон кечмади. Аммо бу учрашув узоқ кутилган ва ўтказилиши зарур эди. Украинадаги вазият ва Европа хавфсизлиги масалалари бўйича жуда жиддий ва тўғридан-тўғри фикрлар алмашилди. Бу масалалар борасида Россия ва НАТО ўртасида жиддий келишмовчиликлар мавжуд”, деган, Столтенберг ўз нутқида. 

Унга кўра, иккинчи томон билан позициялар борасида бир тўхтамга келиш жуда қийин. 

“Улар билан яқинлашиш осон кечмайди, лекин биз музокаралар учун уларни бир стол атрофига йиға олганимизни илк ютуқли қадамимиз, дея ҳисоблаймиз. Россия ва НАТО вазият тақазо этган тақдирда музокаралар форматини янгилашга келишиб олди”, дея қўшимча қилган НАТО Бош котиби. 

Столтенбергнинг билдиришича, НАТО айрим давлатлар, шу жумладан, Украинанинг ҳам иттифоққа қабул қилиниши борасида Россия билан музокаралар олиб боришдан бош тортади. 

“Альянсга аъзо мамлакатлар альянснинг принциплари ҳақида бир фикрни маъқуллайди: ҳар бир мамлакат ўз йўлини ихтиёрий равишда ўзи танлайди. Украинанинг альянсга қачон киришини фақат унинг ўзи ва альянсга аъзо 30 та давлат ҳал қилади. Украинанинг ташкилотга қўшилиши ёки қўшилмаслиги масаласида Россия вето ҳуқуқига эга эмас. Иттифоқчи давлатлар Киевни НАТОга аъзо бўлиш йўлидаги сай-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга тайёр”, дея маълум қилган Бош котиб. 

Столтенбергга Россия Федерация ҳамон Украина чегараси яқинидаги ҳудудда оғир артиллерия ва қуролланган ҳарбийларни сақлаётганини танқид қилган. У Украина Россияга таҳдид туғдирмаслиги, балки бунинг акси эканлигини, Киев ўз хавфсизлигини ҳарбий йўл билан ҳимоя қилишини, бу йўлда эса НАТО давлатлари унга яқиндан ёрдам беришини билдирган.

Брюсселдаги Россия-НАТО Кенгашининг йиғилиши Москва томонидан илгари сурилган Россия ва Ғарб давлатлари ўртасида ўтказилган Европа хавфсизлиги бўйича музокараларнинг иккинчи босқичи ҳисобланади. 

Музокараларнинг биринчи босқичи 10 январь куни Женевада Россия-АҚШ ўртасида бўлиб ўтган. ЕХҲТ доирасидаги музокараларнинг учинчи босқичи 13 январь куни Венада бўлиб ўтади.

Беҳруз Саидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

147

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made