Украинанинг икки вилояти тўлиқ, учтаси қисман “свет”сиз қолди
Олам
−
12 Сентябрь 2022
6066Украина Президенти Владимир Зеленский Украинанинг бир қатор минтақаларида электр энергияси ўчирилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Бу ҳақда у ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилган.
“Харьков ва Донецк вилоятларида электр энергияси тўлиқ, Запорожье, Днепропетровск ва Суми вилоятларида қисман узилган”, дейди у.
Зеленский идораси раҳбари ўринбосари Кирилл Тимошенконинг айтишича, кейинроқ Суми, Днепропетровск ва Полтава вилоятларида электр таъминоти тикланган.
Қайд этилишича, Харьковда электр энергиясидаги узилишлар туфайли метро ҳаракати тўхтаб қолган. Бундан ташқари, Украина темир йўли поездларнинг кечикиши ҳақида хабар берган. Полтавада эса электр қуввати узилиши туфайли бир нечта троллейбус ёниб кетган.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь