Украинанинг 50 фоиз энергетика инфратузилмаси вайрон бўлди – Зеленский

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Америка етакчиси Жо Байден билан суҳбатда ракета зарбалари натижасида мамлакат энергетика инфратузилмасининг 50 фоизи вайрон бўлганини айтди. Бу ҳақда бугун, 12 декабрь куни Зеленскийнинг сайтида хабар берилган.

Қайд этилишича, Украина Президенти АҚШ томонидан Украина энергетика тизимини тиклаш бўйича кўрсатилаётган ёрдамни қайд этиб, бу борадаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга умид билдирган.

Бундан ташқари, Зеленский Байденни ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини шакллантиришда ёрдам беришга чақирган

Эслатиб ўтамиз, Байден Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилганини айтганди. АҚШ Президенти Украинага иқтисодий, гуманитар ёрдам, шунингдек, хавфсизлик соҳасида ёрдам кўрсатиш ва Россияни жавобгарликка тортишга содиқлигини яна бир бор тасдиқлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Зеленский Жо Байден

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг