Украинани саросимага солган Россия энди Сурияда ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда
Олам
−
16 Февраль 2022
19224Россия Мудофаа вазирлигига қарашли Ту-22М3 ва МиГ-31К Кинжал ракеталари билан қуролланган узоқ масофага учувчи самолётлар Ўртаер денгизидаги ҳарбий-денгиз машқларида қатнашиш учун Суриянинг Хмеймим авиабазасига жойлаштирилди. Бу ҳақда бугун, 15 февраль куни Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилган.
“Кинжал авиамажмуаси билан қуролланган узоқ масофага учувчи Ту-22М3 ва МиГ-31К самолётлари Ўртаер денгизининг шарқий қисмидаги Хмеймим (САР) аэродромига келиб қўнди. Улар Ҳарбий-денгиз кучларининг флотлараро гуруҳи ҳарбий-денгиз машғулотларида иштирок этади. Россия Аэрокосмик кучлари экипажи 1,5 минг км дан ортиқ масофани босиб ўтган ҳолда, ҳарбий машғулотлар давомидаги парвозни дастлабки босқичини якунлади. Ҳарбий машқлар давомида авиация учувчилари олдида белгиланган масофалар бўйлаб парвоз қилиб, берилган вазифаларни бажариш турибди”, дейилади Россия Мудофаа вазирлигининг баёнотида.
Бундан аввал, АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг 6-флоти матбуот хизмати, 2022 йилнинг 6-7 февраль кунлари НАТО давлатларининг учта ўт очар авиаташувчи кемалар гуруҳи Ўртаер денгизининг Сурияга яқин ҳудудида бир вақтнинг ўзида учрашгани ҳақида хабар берган эди.
Маълум қилинишича, АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари гуруҳига “Гарри Трумэн” авиаташувчи кемаси, Франция флотига “Шарль де Голль” авиаташувчи кемаси, Италия ҳарбий-денгиз кучларига эса “Конте ди Кавур” авиаташувчи кемаси раҳбарлик қилган.
Бирлашган эскадрон таркибига кўп сонли кемалар ва ёрдамчи кемалар, шунингдек, денгиз авиацияси гуруҳлари кирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь