Украинани қайта тиклаш учун қанча маблағ керак бўлиши айтилди
Олам
−
02 Декабрь 2022
6740Уруш тугаганидан кейин Украинани қайта тиклаш харажатлари 350 миллиард АҚШ долларидан ошиши мумкинлиги маълум қилинди. Бу фикрни Жаҳон банки президенти Девид Малпасс Нью-Йоркда бўлиб ўтган Reuters Next тадбирида айтиб ўтган.
“Мен қайта тиклаш учун 350 миллиард долларлик сметадан анча ошиб кетиши мумкинлигини ҳам кутяпман”, дейди у.
Малпаснинг қайд этишича, Украина инфратузилмасини, биринчи навбатда, энергетика тизимини тиклаш катта харажатларни талаб қилади.
Шу билан бирга, у Украинага кўпроқ маблағ ажратиш зарурати туфайли “донор чарчоқлари”ни ҳали сезмаётганини таъкидлади.
“Ўтган йили Жаҳон банки орқали биз Украинага 18 миллиард долларга яқин маблағ ўтказдик, бунинг муҳим қисми АҚШдан олинган”, деб қўшимча қилди Малпасс.
Аввалроқ Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори Кристалина Георгиева 2023 йилда Украинага ойлик ёрдам учун 3-5 миллиард доллар керак бўлишини айтган.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси