Украинани 2023 йил бошида оғир оқибатлар кутяпти – БМТ
Олам
−
17 Ноябрь 2022 9565 1 дақиқа
Россиянинг Украина шаҳарларини ўққа тутиши оқибатлари келгуси қиш ойларида жиддийроқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида бош котибнинг сиёсий ва тинчлик ўрнатиш масалалари бўйича ўринбосари Розмари ДиКарло огоҳлантирди, дея хабар бермоқда ташкилот матбуот хизмати.
14 ноябрь ҳолатига кўра, Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар бошқармаси 16631 нафар тинч аҳоли қурбонларини қайд этган. Украинага кенг кўламли босқин бошланганидан бери 6557 киши ҳалок бўлган ва 10074 киши жароҳатланган.
“Қайта айтаман: тинч аҳолига ва фуқаролик инфратузилмасига ҳужумлар халқаро гуманитар ҳуқуққа кўра тақиқланган”, дейди Розмари А. ДиКарло.
У сўзида давом этаркан, Польшага ракета қулаши Украина уруши бўйича даҳшатли эслатма бўлганини урғулади.
“Урушнинг охири кўринмайди. У давом этар экан, потенциал ҳалокатли оқибатлар хавфи ҳақиқий бўлиб қолади. Польшада, Украина чегараси яқинида содир бўлган воқеа ҳар қандай кескинлашувнинг олдини олиш зарурати ҳақида даҳшатли эслатма бўлди”, дейди у.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти раҳбари ўринбосари чегара яқинидаги ҳодисада ҳалок бўлган икки Польша фуқаросининг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025