Украиналиклар Россияга бостириб киргани айтилмоқда

Олам

image

Россия Президент Владимир Путин бугун, 2 март куни Россиянинг Украина билан чегарадош жанубий Брянск вилоятида террор ҳужумига қарши курашаётганини айтди ва тинч аҳолига қарата ўқ узган Украина қўпорувчилик гуруҳини йўқ қилишга ваъда берди. Бу ҳақда у телевзион мурожаатида маълум қилди.

Путин мазкур гуруҳ Россиянинг тарихи ва тилини ўғирламоқчи бўлган одамлардан ташкил топганини айтиб, гуруҳни тинч аҳолига, жумладан, болаларга қарата ўт очганликда айблаган. Брянск губернатори Александр Богомаз ҳам украиналиклар бир кишини отиб ўлдиргани, бир бола яраланганини маълум қилган.

“Улар ҳеч нарсага эриша олмайди. Биз уларни тор-мор қиламиз”, деган Путин

Ўз ўрнида, Украина расмийлари Россияни сохта провокация уюштиришда айблаган. Бироқ айни пайтда ҳужум ҳақиқатан ҳам Россия ҳукуматига қарши партизанлар томонидан амалга оширилгандек кўринади. Чунки интернетда ўзларини “Россия кўнгиллилар корпуси” деб атаган қуролли шахсларнинг видеоси тарқалди. Унда гуруҳ аъзолари чегарани кесиб ўтиб, “қонли Путинчиларга ва Кремль режими”га қарши курашганликларини айтган.

Шунингдек, видеода ўзларини рус “либераторлари” деб атаган қуролланган шахслар рус халқини қўлига қурол олиб, ҳокимиятга қарши чиқишга чақирган. Бироқ улар тинч аҳолига қарата ўт очмаганини айтган.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков эса ким жавобгар эканини ҳуқуқ-тартибот идоралари аниқлашини, Путин эса хавфсизлик ходимлари томонидан вазият билан таништирилаётганини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин Украиналиклар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг