Украиналик модель Туркияда ўласи қилиб калтакланди
Маданият-санъат
−
05 Август 2020
3414723 яшар украиналик топ-модель Дарья Кирилюк бу йилги таътилини унутмайдиган бўлди. Туркия пляжларида қаллиғи билан ҳордиқ чиқараётган Кирилюк пляж қўриқчилари томонидан аёвсиз калтакланган. Дўппосланганлар орасида моделнинг уч дугонаси ва уларнинг ҳамроҳлари (йигитлар) бўлган.
“Мен, ўзим, қаллиғим ва гуруҳимиз билан содир бўлган ушбу воқеа ҳақида сукут сақлашни истамайман. Бизни Момо пляжи қўриқчилари дўппослади. 4 нафар қизнинг юзлари моматалоқ қилинган, жумладан мени ҳам. Йигитлар ҳам жуда қаттиқ калтакланган. Буларни полицияга айтиб бердик. Биз бўлиб ўтган воқеаларга кўз юмишга мажбур эмасмиз”, деб ёзади модель.
Кирилюк, шунингдек моматалоқ бўлиб кетган юзининг суратини ҳам омма билан бўлишади.
Пляж маъмурияти ушбу ҳолат ҳудуд ташқарисида юз бергани ва бунга ходимларнинг алоқаси йўқлигини маълум қилган. Пляж раҳбарияти Кирилюк аслида дўсти томонидан калтаклангани ва айбни қўриқчиларга ағдараётгани учун судга мурожаат қилишини айтмоқда.
Ўз навбатида модель пляж раҳбариятидан видеокузатув мосламаларидаги видеоларни беришни сўрайди.
“У лавҳаларни оммага ошкор қилишни истамаслиги, одамлардан яширадиган нарсаси борлигини ва улар айбдорлигини англатади. Мен Туркияни яхши кўраман ва у жуда гўзал мамлакат, лекин бундай нарса XXI асрда юз бериши мумкинлиги жуда ачинарли!”, дейди модель.
Ушбу жанжал икки мамлакат амалдорларининг ҳам эътиборига тушди. Туркия расмийлари зудлик билан воқеа жойига етиб борди. Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой бўлиб ўтган воқеаларни қоралади.
“Мен Чашма туристик зонасидаги даҳшатли ҳужумни қоралайман. Бу воқеа туристик ҳудудда содир бўлмаслиги керак эди, айниқса, аёл кишига нисбатан”, деган вазир.
LiveБарчаси