Украиналик асирнинг рафиқаси унга қилинган қўнғироқ ҳақида гапириб берди

Олам

image

Россияда асирда бўлган Украина аскарининг рафиқаси агар у Украинага хиёнат қилса, турмуш ўртоғи қамоқхонада яхшироқ шароитга эга бўлиши таклифи билан қилинган телефон суҳбати ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда у билан интервью қилган BBC хабар берди.

“Эрим мени ҳеч қачон кечирмайди”, деган у Киев яқинидаги квартирасида берган интервьюсида.

Бу 42 ёшли аёл икки йилдан ортиқ вақт давомида Россия томонидан асирга олинган ҳарбий шифокор эри ҳақидаги хабарни кутган эди, тўсатдан унга қўнғироқ қилинган.

Телефондаги овоз Светланага, агар у Украинага хиёнат қилса, эри қамоқхонада яхшироқ шароитга эга бўлиши ёки ҳатто муддатидан олдин озод қилиниши мумкинлигини айтган.

“Улар менга Украина рақамидан қўнғироқ қилди. Мен жавоб бердим ва у ўзини Дмитрий деб таништирди. У русча шевада гапирди”, дея эслайди Светлана.

Телефон қилган номаълум шахс аёлга ё ҳарбий рўйхатга олиш ва қабулхонани ёқиб юбориши мумкинлиги, ҳарбий машинага ўт қўйиши ёки “Украина темир йўллари” акциядорлик жамиятининг электр панелларида саботаж қилиши мумкинлигини айтган. Аёлнинг маълум қилишича, унда яна бир вариант бор эди – Украина осмонини Россия дронлари ва ракеталаридан ҳимоя қилувчи яқин атрофдаги ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмаларини жойлаштириш.

Шундай қилиб, у ўзини маҳаллий поезд йўлида бомба портлатишга рози бўлгандек кўрсатган. Қўнғироқ пайтида у Молотов коктейлини қандай тайёрлаш ва жойлаштириш бўйича кўрсатмалар берган.

“Бир литр ёндирувчи суюқлик қуйинг ва озгина бензин қўшинг. Темирйўл кесишмасига боринг. У ерда кузатув камералари йўқлигига ишонч ҳосил қилинг. Ҳар эҳтимолга қарши шляпа кийинг”, деган телефондаги овоз.

У, шунингдек, Светланага ўзининг мўлжалланган нишонига 1-2 км қолганда унинг сигналини уяли телефон миноралари тутиб қолмаслиги учун телефонини қандай қилиб самолёт режимига ўтказиш бўйича кўрсатмалар берган. Сабаби терговчилар бундан фойдаланиши мумкинлиги айтилган.

“Сиз реле қутиси нима эканлигини биласизми? Уни суратга олинг. Бу ўт қўйиш учун нишон бўлиши керак. Бугунги санани қоғозга ёзинг ва уни суратга олинг”, деб тушунтирган ўзини Дмитрий дея таништирган номаълум овоз эгаси.

Кейин Украина Хавфсизлик кучлари Светланага у билан мулоқот қилаётган одам аслида Россияда эканини ва у алоқани тўхтатиши кераклигини айтган. Светлана телефон қилган шахсга фикрини ўзгартирганини айтган. Ўшанда таҳдидлар бошланган. Овоз эгаси унинг эрини ўлдиришини ва уни бошқа кўрмаслигини айтган. Телефондаги кимса кун бўйи аёлга қўнғироқ қилиб, эри қийноққа солианётгани ва бу унинг айби эканини таъкидлаган. Светлананинг эри уч ой олдин асирликдан озод қилинган.

Ҳарбий асирларни даволаш бўйича Украина мувофиқлаштириш штабидан Петр Яценконинг айтишича, рус агентлари украиналик ҳарбий асирларнинг қарийб 50 фоизи оилалари билан алоқада. Расмийлар Россия асирлигида сақланаётган украиналиклар сонини ошкор қилмади, аммо улар саккиз мингдан ортиқ деб ҳисоблайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қарийб уч йил давомида Украинага бостириб кирган Россия армияси камида 6083 нафар элита мутахассисини йўқотгани хабар қилинганди. Бу рақамга ҳаво-десант кучларининг юқори жанговар бўлинмалари, денгиз пиёдалари корпуси, Мудофаа вазирлиги ва Россия Гвардияси махсус кучлари бўлинмаларининг мансабдор ҳарбий хизматчилари, шунингдек, ҳарбий учувчилар киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украиналик асир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг