Украинага ёрдам беришни тўхтатиш керак – АҚШ конгрессмени
Олам
−
10 Февраль 2023
14485АҚШдаги Республикачилар партияси аъзолари Украинага ҳарбий ва молиявий ёрдам кўрсатилишининг давом этишига қарши чиқмоқда. Бу ҳақда “Newsweek” нашри хабар берди.
Конгрессмен Метт Гетснинг фикрига кўра, “Украина чарчоқ революцияси”ни тақдим этмоқда. Эндиликда Киевни қурол-яроғ билан таъминлаш ва молиявий ёрдам беришни тўхтатиб, тинчлик келишувига чақириш керак. Метт Гетс Американинг ўзи таназзул ёқасида турганини, агар солиқ тўловчиларининг пуллари хорижий можарога сарфланса, вазият янада ёмонлашишини таъкидлади.
“Президент Жо Байден 2022 йил март ойидаги нутқида Украинани ҳарбий техника билан қуроллантириш вазиятни “Учинчи жаҳон уруши”га олиб келади деган башоратини унутди шекилли”, деб қўшимча қилди конгресс етакчиси.
Маълумот ўрнида, АҚШнинг Республикачилар партияси ҳомийлари 10 кишини ташкил этади. Уларнинг аксарияти уруш бошлангандан бери Украинани молиялаш бўйича очиқчасига Президентга қарши чиққан. Партия етакчилари Масси, Госар ва Розандей 2022 йил март ойида Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинган резолюцияга қарши овоз берган. 19 май куни АҚШ Сенатида сенаторларнинг 100 нафаридан 51 нафари Украинага янги ҳарбий ва гуманитар ёрдам сифатида 40 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратишни қўллаб овоз берган.
Эслатиб ўтамиз, Жо Байден президентликка келганидан бери Вашингтоннинг Киевга берган умумий ҳарбий ёрдами 19,3 миллиард доллардан ошди.
LiveБарчаси