Украинага ЕИга номзод мақомини бериш масаласи қачон ҳал бўлиши айтилди

Олам

image

Европа кенгаши жорий йилнинг 23-24 июнида бўлиб ўтадиган йиғилишда Украинага  Европа Иттифоқига аъзолик учун номзод мақомини бериш масаласини муҳокама қилади. Бу ҳақда Украина Президентининг девони бошлиғи ўринбосари Игорь Жовква кеча, 6 июнь куни маълум қилди.

“Европа Иттифоқ  Кенгаши Еврокомиссия томонидан Украинанинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун Копенгаген мезонларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани тайёрлаб, жараёнини алоҳида қайд этади ва Украинага номзод мақомини бериш бўйича муҳокама ўтказилади”, дейди Жовква.

Украина Президент Владимир Зеленский 6 июнь кунидаги мурожаати чоғида Украина яқин ҳафталарда ўз номзодлиги бўйича Европа Иттифоқнинг қарорини кутаётганини айтди.

28 февраль куни Владимир Зеленский Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши ҳақидаги аризани имзолади. Унинг сўзларига кўра, Россия Федерациясига кенг кўламли ҳужумидан сўнг Украина Европа Иттифоқига янги махсус тартиб бўйича зудлик билан кириш масаласи бўйича мурожаат қилди.

Маълумотларга қараганда, 21 март куни Европа комиссияси Украинанинг ЕИга аъзолиги бўйича иш бошлаганини маълум қилди. Еврокомиссиянинг тавсияси билан Европа Иттифоқи Кенгаши қарор қабул қилади.

8 апрель куни Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Киевга ташрифи чоғида Президент Владимир Зеленскийга Украинанинг Копенгаген мезонларига мувофиқлиги ҳақидаги сўровномани топширди – бу Европа Иттифоқига  аъзоликка номзод мақомини олиш учун зарур қадам бўлди.

Мардона Ғаффорова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг