Украинага музокараларда ёрдам эмас, етарлича қурол керак – Зеленский
Олам
−
08 Ноябрь
3859Украина Президенти Владимир Зеленский Россия Президенти Владимир Путин билан музокаралар натижа бермаслигини айтди. Бу ҳақда у кеча, 7 ноябрь куни Будапештда Венгрия Бош вазири Виктор Орбан мезбонлик қилган Европа сиёсий ҳамжамиятининг саммити очилишида сўз очди.
“Демак, бизга музокараларда ёрдам эмас, етарлича қурол керак”, деди Зеленский.
АҚШнинг 47-президенти этиб сайланган Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилганини қайд этган Зеленский “бу ёқимли ва самарали суҳбат бўлгани”, аммо Трамп қандай аниқ қадамлар қўйишини ҳали билмаслигини айтди.
Президент Россия-Украина урушидаги кескинлик янада кучайганини қайд этди:
“Ушбу тарангликнинг кучайишига айнан Россия сабабчи бўлди. Шимолий Корея ҳозир Европада моҳиятан уруш олиб бормоқда. Шимолий Корея аскарлари Европа тупроғида халқимизни ўлдирмоқчи”, дейди у.
Урушни адолатли тугатиш учун мамлакати тайёрлаган Тинчлик формуласи ҳақида гапирар экан, Зеленский Россияни адолатли тинчлик сари ундай оладиган очиқ дипломатик тизим яратганликларини таъкидлади. У ядро ва озиқ-овқат хавфсизлиги, энергетика, ҳарбий асирлар ва депортация қилинганларни Украинага қайтариш каби масалаларни ўз ичига олган ушбу формуланинг аҳамиятини тушунтирди.
Адолатли дунёга эришиш учун ҳар қандай конструктив ғояларга очиқ эканини билдирган Украина Президенти шундай деди:
“Аммо, бу урушни тугатиш учун кун тартибида нима бўлиши ва нима бўлмаслиги кераклигини Украина ҳал қилиши керак. Тинчлик фақат кучлилар учун мукофотдир. Шундай экан, кучли Европага муқобил йўқ”, дейди у.
Музлатилган Россия активлари имкон қадар тезроқ Украинага юборилиши кераклигини таъкидлаган Зеленский Россияга қарши санкцияларни кучайтиришга чақирди.
LiveБарчаси