Украинага ишловчи ўзбекистонлик “шпион” Россияда қўлга тушди (видео)
Олам
−
24 Сентябрь 2021
23887Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг кўрсатмаси билан махсус тадбирда қатнашиб келган Ўзбекистон фуқароси Россия Федерацияси чегарасида қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат Федерал хавфсизлик хизмати хабар бермоқда.
“Россия Федерал хавфсизлик хизматининг Брянск вилоятидаги чегара бошқармаси Украинадан мамлакатга гиёҳванд модда қабул қилиб, ноқонуний равишда кириб келаётган 1981 йилда туғилган Ўзбекистон фуқаросини ушлади”, дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, қўлга олинган шахснинг буюмлари текширилганда яширин фото, видео ва аудио ёзадиган махсус техник воситалар, шунингдек, кукунли гиёҳванд модда топилган.
Хавфсизлик кучларининг аниқлашича, қонунбузар 2019 йилдан буён Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари билан махфий ҳамкорлик қилиб келмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь