Украинага ҳеч қачон НАТО аъзолиги ваъда қилинмаган – Марк Рютте

Олам

image

Россия-Украина можароси ҳал қилинганидан кейин Украинага Шимолий Атлантика альянсига аъзо бўлиш ҳеч қачон ваъда қилинмаган. Бу ҳақда бугун, 13 февраль куни НАТО Бош котиби Марк Рютте Брюсселда журналистлар билан учрашувда сўз очди.

Унинг сўзларига кўра, тинчлик келишувига эришилганда ҳам Украина давлати НАТОга аъзо бўлиши ҳақиқат эмас.

“Украинага тинчлик келишуви доирасида НАТОнинг бир қисми бўлиши ҳақида ҳеч қачон ваъда қилинмаган”, дейди Рютте.

Шунингдек, НАТО Бош котиби Путин яна қайтадан Украина томонга уруш бошламаслигига ишонч комил бўлиши кераклигини айтган.

“Биз Владимир Путин бошқа ҳеч қачон Украинага ҳужум қилишга уринмаслигига ишончимиз комил бўлиши керак, бу жуда муҳим”, деган Марк Рютте.

Маълумот учун, Украина Президенти Владимир Зеленский Киевга хавфсизлик кафолати берилган тақдирдагина Россия билан музокарага тайёр эканини айтганди. Аввалига Украина ҳукумати мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлишини талаб қилган, бироқ Россия бундай шартлар билан тинчлик ўрнатишдан бош тортган. АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия Президенти Владимир Путин билан музокарадан сўнг Украинанинг Шимолий Атлантика иттифоқига аъзо бўлишини мақсадга мувофиқ деб ҳисобламаслигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марк Рютте Швейцариянинг Давос шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон иқтисодий форумида агар Украина Россия билан можарода мағлуб бўлса, альянс мудофаасини мустаҳкамлаш учун “қўшимча триллионлар” сарфлашга мажбур бўлишини айтганди. НАТО Бош котибига кўра, мудофаа харажатларини ҳали 2 фоизгача оширмаган иттифоқ давлатлари буни икки ой ичида амалга ошириши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина Владимир Зеленский Марк Рютте

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг