Украинага ҳарбий ёрдамни тўхтатсак, уруш бир неча ҳафта ичида тугайди – Боррель

Олам

image

Европа Иттифоқи ташқи алоқалар хизмати раҳбари Жосеп Боррель агар Ғарб Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатишни тўхтатса, Украинадаги можаро бир неча ҳафта ичида якунланиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда у бугун, 3 июнь куни Сингапурдаги “Шангри-Ла Диалоги” форумида сўз очди.

“Мен Украинадаги урушни қандай тугатишни биламан. Бу жуда осон. Биз Украинага ҳарбий ёрдамни тўхтатсак, уруш бир неча ҳафта ичида тугайди”, деган Боррель. 

Бунга қарамасдан, Европа Украинани ҳарбий қўллаб-қувватлашни тўхтата олмайди. Боррелнинг туршунтиришича, ЕИ таслим бўладиган дунёни, Украинани иккинчи Беларусга айлантирадиган дунёни хоҳламайди. 

“Гап урушнинг тугашида эмас, балки унинг қандай якунлашидадир”, дея қўшимча қилган Боррель. 

Европа дипломатияси раҳбари Ғарб айнан Украинада тинчлик бўлишини истагани учун Киевга ҳарбий ёрдам беришда давом этишини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Боррель ҳарбий ёрдам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг