Украинадаги вазиятни юмшатишга ҳисса қўша олмаяпман – Илон Мaск
Олам
−
16 Октябрь 2022
7297Америкалик миллиардер Илон Маск кеча, 15 октябрь куни Украина атрофидаги вазиятдаги кескинликни камайтиришга қаратилган барча уринишлари беҳуда бўлганини айтди, деб ёзмоқда ТАСС.
“Вазиятни юмшатиш учун бор кучим билан ҳаракат қиляпман, лекин афтидан, бу борада ҳеч бир муваффақиятга эришмадим”, деб ёзди у Twitter’да.
Маск унинг SpaceХ компанияси Starlink’нинг Украинадаги сунъий йўлдошли алоқа тизимини таъминлашда давом этишини айтди, аммо компания Пентагондан харажатлар учун пул тўлаш ва тизим фаолиятини молиялаштиришни сўраб мурожаат қилди.
Эслатиб ўтамиз, Маск 15 октябрь куни ижтимоий тармоқдаги саҳифасида "операция SpaceХ учун ҳозиргача 80 миллион долларга тушгани ва йил охиригача харажатлар 100 миллион доллардан ошиши" ҳақида ёзган эди.
Миллиардер SpaceХ компанияси мавжуд тизимни чексиз вақтгача таъминлаб, минглаб қўшимча терминалларни жўнатишда давом эта олмаслигини, бу ақлга сиғмаслиги ҳақида огоҳлантирган эди.
Маск бир неча кун олдин Украинада тинчликка эришиш учун ўзининг таклифларини илгари сурди. Биринчи қадам сифатида у яқинда Россия томонидан аннекция қилинган ҳудудларда БМТ назорати остида референдумлар ўтказишни таклиф қилди. Тадбиркорнинг сўзларига кўра, Қрим расман Россия Федерацияси таркибига киради, Украина эса нейтрал мақомини эълон қилиши мумкин. Маскнинг таклифига жавобан, Украинанинг Германиядаги элчиси Андрий Мелник инглиз тилида “беҳаё иборани” тилга олди ва унга “ортга чекинишни” маслаҳат берди.
Мусулмон Зиё
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь