Украинадаги урушда қанча тинч аҳоли ҳалок бўлгани очиқланди

Олам

image

Россия-Украина уруши бошлангандан бери 6702 нафар тинч аҳоли қурбон бўлди. Бу ҳақда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг маълумотларида келтирилган.

Департаментга кўра, 24 февралдан 4 декабргача жами 6702 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган. Шундан 424 нафари болалар ҳисобланади. 10479 киши (шундан 775 нафари болалар) тан жароҳати олган.

Ўлганлар орасида 2626 нафар эркак, 1794 нафар аёл, 174 нафар қиз, 212 нафар ўғил бола бўлган. 

Яраланганлар орасида эса 2273 нафар эркак, 1628 нафар аёл, 217 нафар қиз, 308 нафар ўғил бола бўлган. Жароҳатланган 250 нафар бола ва 5803 нафар катталарнинг жинси ҳам номаълум. 

Бундан ташқари, Донбассда 3978 киши ҳалок бўлган, 5452 киши яраланган.

Донбасснинг Украина назорати остидаги ҳудудларида 3511 киши бўлган, 3884 киши яраланган. Россия армияси назорати остидаги ҳудудларда 467 киши уруш қурбони бўлган, 1568 киши эса жароҳат олган.

Департамент ҳисоботида қайд этилишича, ўлим ҳолатларининг аксарияти қуроллардан фойдаланиш “кенг вайрон радиуси бўлган портловчи ҳаракатлар” туфайли содир бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

117

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг