Украинадаги уруш давом этаверса, Европа омон қолмайди – Сербия Президенти
Олам
−
27 Август 2022
11254Агар Россиянинг Украинадаги уруши яна бир йил давом этса, Европа инқироздан омон қолмайди. Бу ҳақда бугун, 27 август куни Сербия Президенти Александр Вучич телевидение орқали халққа мурожаатида маълум қилган.
“Бозор бекор қилинади, ҳамма нарса йўқолади. Агар руслар шундай секин уруш олиб боришса ва у бир йил ёки ундан кўпроқ давом этса, кейинги йил Европада, шу жумладан бизда ҳам бундан ҳеч ким омон қолмайди. Сизларга бошқалар айтмайдиган ҳақиқатни айтганимдан, афсусдаман, лекин Худо раҳм қилсин, август ойида газ нархи 4000 долларни ташкил этади!”, дейди Вучич.
Шунингдек, Президент иссиқ туфайли сув ҳавзаларида сув камайиб, гидроэлектростанцияда электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаб қолганини, энергия нархи ошиб бораётганини таъкидлаган. У Россия гази мамлакат эҳтиёжининг бор-йўғи 62 фоизини қоплашини, Белград учун бундай вазиятдан чиқиш тобора қийинлашиб бораётганини айтган.
Аввалроқ Вучич Сербия прогрессив партияси президиуми йиғилишидан сўнг Европа глобал энергетика инқирози туфайли катаклизм (глобал фалокат) ва электр таъминотидаги узилишларга дуч келиши ҳақида фикр билдирган эди.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь