Украинадаги талафотлар товонини ким тўлаши керак?
Олам
−
09 Ноябрь 2022
7451БМТ Бош Ассамблеяси аъзо мамлакатларга Украинадаги талафотлар бўйича халқаро реестр яратишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.
Ушбу масала 14 ноябрь куни Киев иштирокида давом эттириладиган БМТ Бош Ассамблеясининг махсус сессиясида кўриб чиқилади.
"Бош Ассамблея Украина билан ҳамкорликда халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан Россия Федерациясининг Украинага қарши ноқонуний ҳаракатлари натижасида етказилган зарар, йўқотишларни тиклаш учун халқаро механизм яратиш зарурлигини тан олади", дейилади тегишли ҳужжатда.
Шунингдек, Бош Ассамблея Россияни яна Украинадаги жанговар ҳаракатларни тўхтатиб, қўшинларини олиб чиқишга чақирди. Резолюция лойиҳаси Ғарб давлатлари томонидан Украина иштирокида тайёрланган. Лойиҳага овоз бериш келаси ҳафта бўлиб ўтади, бунга қадар унга ўзгартиришлар киритилиши ҳам мумкин.
Назарбек Назаров
LiveБарчаси