Украинадаги Starlink тармоғи АҚШдан маблағ олмаган – Илон Маск

Технология

image

SpaceX ҳозирда Украинада ишлаётган 25 000 та Starlink сунъий йўлдош алоқа терминалларидан 11 тасини ишлатиш учун тўлов олади. Компания Пентагондан ҳеч қандай маблағ олмайди. Бу ҳақда SpaceX асосчиси ва раҳбари Илон Маск маълум қилди. 

“АҚШ Мудофаа вазирлигидан пул йўқ, лекин 25 мингта терминалдан тахминан 11 таси учун яна бир қанча давлатлар, ташкилотлар ва жисмоний шахслар тўлайди”, деб ёзди у Twitter’да ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси саволига жавоб берар экан. 

Маскнинг таъкидлашича, SpaceX ҳар ойда тўланмаган хизматлар ва кибер урушга қарши хавфсизлик чоралари билан боғлиқ харажатлар туфайли тахминан 20 миллион доллар йўқотмоқда. 

 "Бироқ, биз буни давом эттирамиз (ҳўрсиниб)”, дея қўшимча қилди тадбиркор. 

13 октябрь куни CNN телекомпанияси SpaceX АҚШ Мудофаа вазирлигини Украинадаги сунъий йўлдош алоқа тизими учун тўлашни тўхтатиши ва Киевни номаълум муддатга янги терминаллар билан таъминлашни режалаштирмаётгани тўғрисида хабардор қилган хатни қўлига олгани ҳақида хабар берди. Ҳужжатда, шунингдек, Пентагонга Киевга қўшимча Starlink терминалларини етказиб бериш учун пул тўлаш ҳамда тизимнинг Украина расмийлари ва ҳарбийлари манфаатларини кўзлаб ишлашини молиялаштириш сўрови ҳам бор эди. 14 октябрь куни Пентагон матбуот котибининг биринчи ўринбосари Сабрина Сингх агентлик Украинада Starlink’га муқобил вариантлар мавжудлигига ишонишини айтди. 

15 октябрь куни Маск молиявий йўқотишларга қарамай, Украинадаги Starlink сунъий йўлдош алоқа тизимининг ишлаши учун тўловни ўзи тўлашда давом этишини маълум қилди. АҚШ Давлат котибининг Европа ва Евроосиё масалалари бўйича ёрдамчиси Карен Донфрид АҚШ Ташқи ишлар вазирлиги қарорни олқишлашини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

SpaceX Илон Маск Starlink

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг