Украинадаги можаро халқаро хавфсизликка энг катта таҳдид – Туркия

Олам

image

Ўн ойдан бери давом этаётган Украина инқирози халқаро хавфсизликка таҳдидга айланди. Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли бугун, 29 декабрь куни Анқарада журналистларга берган интервьюсида Туркия ҳукумати можаро бошиданоқ мувозанат сиёсатини олиб, уни бартараф этишга ҳаракат қилмоқда. 

“Бу йил Украинадаги уруш минтақа ва дунё хавфсизлиги учун энг катта муаммога айланди. Туркия бу масалада принципиал ва фаол мувозанат сиёсатини давом эттирмоқда”, дейди Чавушўғли.

У Туркия раҳбарининг можарога барҳам бериш учун қилган воситачилик саъй-ҳаракатларини эсга олди.  

“Биз ҳақиқатни – ҳақиқат, ёлғонни эса ёлғон деймиз ва бошиданоқ тинчликни таъминлашга ҳаракат қилмоқдамиз”,  дейди Туркия ТИВ раҳбари. 

Чавушўғлининг сўзларига кўра, Туркия Қора денгиз бўғозлари ҳудудида навигацияни тартибга солувчи Монтрё конвенцияси талабларига қатъий амал қилади. 

“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан биргаликда у Истанбулда ғалла бўйича келишувга эришди ва уни узайтирди ва шу орқали глобал озиқ-овқат инқирозини енгиб ўтишга ҳисса қўшди”, дея қўшимча қилди у.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

106

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг