Украинадаги хорижлик аскарларни денацификация қилиш керак – Медведев

Олам

image

Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевнинг фикрича, Украина Қуролли кучлари сафларида жанг қилаётган ёлланма аскарларга ҳаддан ташқари таяниш жуда хавфли. Улар мамлакат мустақиллигини йўқотишига ва кейинчалик давлатнинг ўзи йўқ бўлишига олиб келади. Бу ҳақда у Telegram саҳифасида ёзиб қолдирган. 

Медведев Россия қўшинларига қарши курашаётган хорижликларни “ҳақиқий кўнгиллилар” деб ҳисобламайди. У ҳақиқий кўнгиллилар сирасига фақатгина СССР билан бирга курашган бўлинмаларни санаган.

"Ҳақиқий кўнгиллилар - бу Франциянинг Нормандия-Неман полки, 1945 йилда Берлин операциясида биз билан қатнашган Польша армиясининг биринчи ва иккинчи армиялари, Иккинчи Жаҳон урушида Қизил Армия билан ёнма-ён жанг қилган биринчи Чехословакия армияси корпуси", дейди у. 

Медведевнинг таъкидлашича, Россия ҳарбийларига таслим бўлмаган Украинадаги ёлланма аскарлар биринчи навбатда денацификацияга дучор бўлишади. 

“Улар ўз қилмишлари учун тўлиқ жавоб беришлари керак бўлади. Албатта, агар тирик қолишса", дейди у. 

Медведевнинг сўзларига кўра, рус ҳарбийларини ўлдиргани учун хорижий легионер жангчиларга пул тўланяпти.

Украина медиасининг ёзишича, Президент Владимир Путиннинг ёрдамчиси Россия Украинага “Ҳизбуллоҳ” террористик гуруҳи аъзоларини ташлаётгани, тақиқланган “Вагнера” Хусусий ҳарбий компанияга  янги жангчилар ёллаётгани ва Кремлнингн тўлиқ назорати остида бўлган Асад режими жангариларининг иштирокини рағбатлантираётгани ҳақида гапирмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

454

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг