Украинада собиқ мудофаа вазири сиртдан ҳибсга олинди

Олам

image

Киев апелляция суди Россия Қора денгиз флотининг Қримда жойлашишини узайтириш бўйича “Харьков келишувлари”ни имзолашга рози бўлган Украинанинг собиқ мудофаа вазири Михаил Ежелга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлади.  Бу ҳақда Украина Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, ҳозирда гумондор Украина ҳудудидан ташқарида терговга қадар текширувдан яшириниб, қидирувга берилган. 

Тергов маълумотларига кўра, 2010 йил апрель ойида Ежел собиқ президент, бош вазир, адлия вазири ва ташқи ишлар вазири билан олдиндан тил бириктириб, қонунни бузган ҳолда, манфаатдор органлар ва мажбурий ҳуқуқий экспертиза билан Украина ҳудудида Россия Қора денгиз флоти мавжудлиги масалалари бўйича Украина ва Россия Федерацияси ўртасидаги Битим лойиҳасини амалда кўриб чиқмасдан, бу ҳақда изоҳларсиз келишиб олганлар.

“Бундай ҳаракатлар натижасида Украина ҳудудида Россия Федерацияси Қора денгиз флоти қўшинлари сонини кўпайтириш, уларни қайта жиҳозлаш ва модернизация қилиш, келажакда эса - Россия Федерацияси қуролли кучларининг бостириб кириши ва уларнинг Қрим Автоном Республикаси ва Севастопол шаҳрини босиб олишига сунъий шарт-шароитлар яратилди”, дейилади прокуратура хабарида.

Қримнинг Россияга қўшиб олиниши

2013-2014 йилларда Россияга қўшни Украинада сиёсий вазиятнинг издан чиқиши ким учундир қўл келди. Натижада Россия Украинанинг Қрим яриморолини ўзига қўшиб олди. Ғарб давлатлари расмий Москва яриморолни аннексия қилди деб баҳолади.

Қрим аннексияси – Иккинчи Жаҳон урушидан бери Европада илк марта қайд этилган бир давлат иккинчи давлат ҳудудини ўзига қўшиб олиши. Ушбу воқеага ҳам 7 йил тўлибди. Қуйида Россиянинг Қримни ўз таркибига қўшиб олишида амалга оширган сиёсий тактикалари, Украина Президентининг эвакуация операцияси ҳамда яриморолнинг Россияга келтирган “фойдаси” тўғрисида сўз боради.

2014 йил. Украина. Мамлакат пойтахти Киев марказида аланга олган “Евромайдан” инқилоби тугади. Февраль ойи охирига келиб, Ҳукумат истеъфо берди, Президент Янукович эса қочиб кетди. Ўша заҳотиёқ Украина Олий Радаси (парламенти – таҳр.) бир қатор қарорлар қабул қилди. 

Хусусан, Президент Янукович мамлакат Консититуциясига зид равишда Украина халқи олдидаги бурч ва вазифаларидан воз кечгани, навбатдан ташқари президентлик сайлови 2014 йилнинг майида бўлиши ва давлат раҳбари ваколатлари вақтинчалик парламент спикери Александр Турчинга ўтганлиги тўғрисида қарорлар қабул қилинди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

114

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made