Украинада намойишлардан сўнг антикоррупция ташкилотлари бўйича қонун қабул қилинди
Олам
−
31 Июль 3906 2 дақиқа
Бугун, 31 июль куни Украина Олий Радаси Коррупцияга қарши курашиш миллий бюроси (НАБУ) ва Коррупцияга қарши ихтисослаштирилган прокуратура (САПО) мустақиллигини тиклаш учун овоз берди. Рада мажлиси жонли эфирда намойиш этилди.
Янги қонун лойиҳасини (13533-сон) 331 депутат ёқлаб овоз берди. Бундан ташқари, парламент аъзолари қабул қилинган қонун лойиҳасини имзолаш учун зудлик билан Президентга топшириш учун овоз берди.
Шундай қилиб, 22 июлда қабул қилинган НАБУ ва САП мустақиллигини бекор қилиш ва уларни Бош прокурорга бўйсундириш тўғрисидаги шов-шувли қонун лойиҳаси бекор қилинди.
Бугун, 31 июль куни овоз беришдан олдин Рада минбаридан чиққан кўплаб депутатлар ушбу резолюция ташаббускорларини жавобгарликка тортишга чақирди.
“Украинская правда” нашрининг ёзишича, Олий Рада биноси олдидаги назорат-ўтказиш пункти яқинидаги Мариинский боғида халқ депутатлари қарор қабул қилган пайтда НАБУ ва САПга мустақилликни қайтариш тўғрисидаги қонун қабул қилинишини қўллаб-қувватловчи тинч митинг давом этган.
Эслатиб ўтамиз, 22 июль куни Олий Рада мустақилликни бекор қилишни маъқуллаганди. Бу Украина Миллий коррупцияга қарши бюроси ва коррупцияга қарши ихтисослаштирилган прокуратураси мамлакат Бош прокурорига бўйсундиради.
Шу куни Украина Президенти Владимир Зеленский қонунни имзолади. Бу Киев ва бошқа шаҳарларда оммавий норозиликларга сабаб бўлди. Европа Иттифоқи ҳам ушбу қонундан хавотир билдирди. Митинглар чоғида Зеленский 24 июль куни Радага НАБУ ва САПни назорат қилиш бўйича Бош прокурорнинг ваколатларини қисқартириш ва уларнинг мустақиллигини қайтариш бўйича янги қонун лойиҳасини тақдим этди.
Live
Барчаси