Украинада бош прокурорнинг собиқ ўринбосари ва унинг қизи ўлик ҳолда топилди

Олам

image

Киевда бош прокурорнинг собиқ ўринбосари Ольга Колинько ва унинг қизи Ярослава ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда “Интерфакс-Украина” Миллий полиция ва ҳуқуқ-тартибот идораларидаги суҳбатдошларига таяниб, хабар берди. 

Қайд этилишича, аёлларнинг жасадларида зўравонлик белгилари бўлмаган. Хонадонлар ичкаридан қулфланган, аёллар турли вақтларда вафот этган – онаси тахминан икки ой олдин, қизи эса уч ҳафта олдин ҳаётдан кўз юмган.

“Жасадлар суд-тиббиёт экспертизасига топширилган, ўлим сабаблари аниқланади ва кейинги процессуал қарорлар қабул қилинади”, дейилади хабарда.

Полиция қурбонларнинг исмларини ошкор қилмаган, бироқ ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манба топилган жасадлар Ольга Колинько  ва унинг қизи Ярославага тегишли эканлигини тасдиқлаган.

Нашрнинг ёзишича, Ольга Колинько 10 январь куни уй-жой идораси ходимлари полиция иштирокида хонадон эшигини бузиб киришганида топилган.

71 ёшли Ольга Колинько узоқ йиллардан бери оғир касал бўлиб, кўчага чиқмаган. Унга қизи қараган, у ҳам яқин атрофдаги квартирасида ўлик ҳолда топилган.

Ольга Колинько икки марта Украина бош прокурори ўринбосари лавозимини эгаллаган – 1993-2000 йилларда ва 2003-2005 йилларда. 2001-2003 йилларда у Президент Леонид Кучма ҳузуридаги Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш қўмитасини бошқарган.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина\ Ольга Колинько

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар