Украинада ҳарбий ҳолат узайтирилади

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолатни узайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Олий Рада депутати Ярослав Железняк хабар берди 

Қайд этилишича, ушбу қонун лойиҳаси Украина парламентининг маълумотлар базасига жойлаштирилган. Ҳозирча Украинада ҳарбий ҳолат режими 21 ноябргача амал қилади.

Депутат Железняк ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати яна 90 кунга узайтирилиши мумкинлигини тан олган.

“Кейинги ялпи мажлисда ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик яна янгиланади. Президентнинг тегишли ҳужжатлари парламентда рўйхатга олинган. Катта эҳтимоллик билан узайтириш яна 90 кунга, яъни 2023 йилнинг 20 февралига қадар давом этади”, дейди Железняк.

Маълумот учун, Украинада 24 февраль куни ҳарбий ҳолат жорий қилинган эди. Ўшандан бери у ҳар 90 кунда янгиланади. Охирги марта у 15 август куни узайтирилган эди. Владимир Зеленский апрель ойида баҳорги чақирув ва демобилизацияни бекор қилган эди. Жорий йилнинг 18 октябрь куни Олий Рада ҳарбий ҳолат даврида ҳарбий хизматга чақиришни бекор қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг