Украина жанговар инновациялар бўйича дунёда етакчи – канадалик мулозим

Олам

image

Канада Мудофаа штаби бошлиғининг собиқ ўринбосари, истеъфодаги вице-адмирал Марк Норман Украина жанговар инновациялар бўйича дунёда етакчи эканини айтди. Бу ҳақда у “Ukrinform” агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

“Украина ҳали ҳам жанговар инновациялар бўйича етакчи ҳисобланади. У нафақат технологияда, балки уларни қўллаш тактикасида ҳам етакчилик қилмоқда. Барчамиз ўрганадиган нарсалар бор”, деган Норман.

Унинг таъкидлашича, келажакда анъанавий ва ноанъанавий ҳарбий имкониятларни бир-биридан устун қўймасдан, параллел равишда ривожлантириш ва уларни биргаликда қўллаш муҳим.

“Келажак йўли – анъанавий ва ноанъанавий имкониятларни параллел равишда ривожлантиришдир. Улар биргаликда интеграция қилиниши ва ривожлантирилиши керак. Ҳеч бир имкониятнинг ўзи ғалаба келтирмайди ва биз Украинадаги фронт чизиқларида айнан шуни кўрмоқдамиз”, деган канадалик вице-адмирал.

Норман, шунингдек, Украина Россиянинг Қора денгиз флотини асосан денгиз дронлари ва ракеталари ёрдамида ортга сурганини қайд этган. Унинг фикрича, бу ҳолат асимметрик ёндашув самарали эканини кўрсатади.

“Биринчи дарс: куч жиҳатдан устун рақибга қарши ноанъанавий усуллардан фойдаланиш ғалабага олиб келиши мумкин. Иккинчи дарс: биз анъанавий денгиз кучи деб ўйлаган нарсанинг ҳақиқий заиф томонлари бор”, деган у.

Украинанинг келажакдаги ҳарбий салоҳияти ҳақида гапирар экан, Норман бошқариладиган ва учувчисиз тизимларни биргаликда ривожлантириш муҳимлигини таъкидлаган. Унинг фикрича, Украина айнан шу йўналишда етакчи бўлиши мумкин ва бўлиши керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Европа Комиссиясига Европа Иттифоқининг 90 миллиард евролик кредитидан мудофаа тизимларини, жумладан, ракеталарга қарши мудофаа воситаларини сотиб олиш учун фойдаланишни таклиф қилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг