Украина ўз ракеталарини яратишга яқинлашмоқда – Зеленский
Олам
−
24 Июль
5138Украина узоқ масофали ракеталарини яратиш ва ишлаб чиқаришда муваффақиятга эришмоқда. Бу ҳақда мамлакат Президенти Владимир Зеленский маълум қилди.
"Ракета дастуримиз яхши динамикага эга. Бу қийин вазифа бўлса-да, аста-секин ўз ракеталаримиздан фойдаланиш қобилиятига яқинлашмоқдамиз", дейди Владимир Зеленский.
Унинг сўзларига кўра, Украина ҳамкорлардан ёрдам олиш билан бир қаторда, “барча воситалар ва бор кучи билан Россия қўшинларини доимий самарали мағлубиятга учратиш учун ўз ечимларини қидирмоқда.
“Бизнинг мақсадимиз максимал мудофаа мустақиллиги, чунки бу самарали иттифоқчиларни топиш ва ўз манфаатларини рўёбга чиқаришни осонлаштиради”, дея қўшимча қилди Украина Президенти.
Маълумот учун, Украинанинг бир қатор ғарбий ҳамкорлари Россия Федерацияси ҳудудига зарба бериш учун етказиб берган қуроллардан фойдаланишга рухсат беришди, аммо шартлар билан. Шу билан бирга, Украина зарурий қурол-яроғ етказиб бериш кечиктирилганини бир неча бор эълон қилган. Бундан ташқари, Германия ҳам узоқ масофали TAURUS ракеталарини Киевга беришдан бош тортмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зеленский ўз халқига мурожаат қилар экан, икки йилдан кўпроқ вақт олдин расмий Москванинг кенг миқёсли ҳужумларидан бери биринчи марта Россия билан музокаралар олиб боришга тайёр эканига шама қилганди.