Шавкат Мирзиёев 2019 йилда неча километр йўл босди?
Жамият
−
30 Декабрь 2019
11577Тугаб бораётган йил Ўзбекистон учун сарҳисобда анча қийин йил бўлди. Боиси, маълумот кўп, қабул қилинган ҳужжатлар бисёр. Булар орасига Президент ташрифларини ҳам киритиш мумкин.
Ниҳоясига етаётган 2019 йил Президент Шавкат Мирзиёев учун хорижий ташрифларга бой йил бўлди. QALAMPIR.UZ Шавкат Мирзиёев якунланаётган йилда хорижий ташрифлар учун қанча йўл босганини тахминан ҳисоблаб чиқди.
Давлат раҳбари бу йил хорижий давлатларга 11 та ташрифни амалга оширди. Шундан, 4 та расмий ташриф – Германия, Беларусь, БАА ва Япония. 7 таси эса амалий ташриф – кўп томонлама тадбирларда иштирок етиш учун амалга оширилди. 11 ташрифга бориб-келиш учун Шавкат Мирзиёев 56407 км йўл босди. Маълумотларга батафсилроқ тўхталамиз.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилги хориж сафарлари рўйхати:
17-18 январь. Ҳиндистон – Аҳмадобод шаҳрида “Жўшқин Гужарат – 2019” IX халқаро инвестиция саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф (4106 км);
20-23 январь. Германия – расмий ташриф (9321 км);
24-28 март. Бирлашган Араб Амирликлари – расмий ташриф (4643 км);
24-27 апрель. Хитой Халқ Республикаси – Пекин шаҳрида “Бир макон, бир йўл” иккинчи халқаро форумида иштирок этиш учун амалий ташриф (7876 км);
13-14 июнь. Қирғизистон – Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун амалий ташриф (478 км);
14-15 июнь. Тожикистон – Душанбе шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг бешинчи саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф (984 км);
31 июль-1 август. Беларусь – расмий ташриф (6730 км);
10-11 октябрь. Туркманистон – Ашҳобод шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун амалий ташриф (1996 км);
14-15 октябрь. Озарбайжон – Баку шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг еттинчи саммити тадбирларида иштирок этиш учун амалий ташриф (3252 км);
17-20 декабрь. Япония – расмий ташриф (6063 км);
20 декабрь. Россия – Санкт-Петербург шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф (10961 км).
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2018 йилда 13 та ташрифни амалга ошириб, 65138 км йўл босган эди.