Украина Россия чангалидан 64 аскарни қайтариб олди
Олам
−
14 Декабрь 2022
5150Бугун, 14 декабрь навбатдаги алмашинув доирасида Украина Россия асирлигидан 64 нафар аскарини қайтарди. Бу ҳақда Президент девони раҳбари Андрей Ермак Telegram канали орқали маълум қилди.
“Яна маҳбуслар алмашинуви. Биз ўзимизникиларни қайтариб олишда давом этамиз. Украина Қуролли кучларининг Донецк ва Луганск йўналишларида жанг қилган, хусусан, Бахмут шаҳрини ҳимоя қилишда қатнашган 64 нафар аскари уйларига қайтмоқда. Булар офицерлар, оддий аскарлар ва сержантлар, бизнинг қаҳрамонларимиз”, дейди Ермак.
Президент идораси раҳбарининг айтишича, улар украиналиклар сафида жанг қилган АҚШ фуқароси – Мурекези Суэдини ҳам озод қилишга муваффақ бўлган. Жанг майдонида қурбон бўлган тўрт кишининг жасади ҳам қайтарилди.
Мудофаа вазирлигининг аниқлик киритишича, Украина Қуролли кучларининг 59 нафар вакили, жумладан, тўрт нафар офицер ҳамда беш нафар ҳудудий мудофаа жангчиси озод этилган. Улардан камида 23 нафари жароҳатланган, баъзиларининг аҳволи оғир.
Жангчиларнинг энг ёши каттаси 57 ёшда, энг кичиги 19 ёшда.
Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, озод қилинган аскарларнинг катта қисми душман томонидан фронтнинг энг қийин бўлимларида: Бахмут, Соледар, Зайцево яқинида ва Донецк ва Луганск вилоятларининг бошқа жойларида асирга олинган.
LiveБарчаси