Украина Россия банкларига қарши 50 йиллик санкция жорий қилди

Олам

image

Украина Олий Радаси Владимир Зеленскийнинг Россиядаги барча банкларга 50 йил давомида санкциялар қўллаш ташаббусини маъқуллади. Бу ҳақда BFM нашри хабар берди.

Қайд этилишича, санкциялар Россия Федерацияси молия институтларига тегишли бўлган активлар билан операцияларни тўхтатиб туришни, улар билан бизнес алоқаларини ўрнатишни ва шартнома тузишни тақиқлашни назарда тутади. Чекловлар Россиядаги барча банклар, жумладан, Россия Федерацияси Марказий банки ва молия секторидаги бошқа корхоналарга ҳам тааллуқлидир.

Шунингдек, санкциялар Украинада Россия муассасаларига нисбатан иқтисодий ва молиявий мажбуриятларни бажаришни, уларнинг электрон тўловларига, пул ўтказмаларига ҳамда нақд пул ечиб олишга хизмат кўрсатишни тўхтатади. Шу жумладан, Радада қабул қилинган ҳужжат Украина Миллий банкига Россия компаниялари томонидан бошқариладиган халқаро тўлов тизимларини рўйхатдан ўтказишни тақиқлайди.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг