Украина Президенти Зеленскийга нисбатан қидирув эълон қилинди

Олам

image

Россия Ички ишлар вазирлиги Украина Президенти Владимир Зеленскийни жиноий айбловлар бўйича қидирувга берди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Қайд этилишича, вазирлик жиноий иш очилишига нима сабаб бўлганига аниқлик киритмаган. Тегишли қидирув эълони департаментнинг маълумотлар базасида пайдо бўлган.

"Владимир Александрович Зеленский Россия Федерацияси Жиноят кодексининг моддалари бўйича қидирилмоқда", дейилади маълумотда.

Қизиқ томони, уларнинг айнан қайси моддалар экани қайд этилмаган. Фақат "Владимир Зеленскийнинг 1978 йил 25 январда Кривой Рог шаҳрида туғилгани, 2019 йилда Украина Президенти бўлгани" қўшимча қилинган.

Бундан ташқари, маълумотлар базасида Украинанинг собиқ раҳбари Пётр Порошенко ҳам қидирувда эканини кўриш мумкин.

Маълумот учун, Пётр Порошенко 2014 йилдан 2019 йилгача Украина Президенти бўлган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 17 март куни Гаагадаги Халқаро жиноий суд Владимир Путин ва болалар омбудсмани Мария Львова-Беловани ҳибсга олишга ордер берган, чунки улар болаларнинг ноқонуний депортацияси билан боғлиқ ҳарбий жиноятлар учун жавобгар деб топилганди. Кремль ХЖС қарорини қонун нуқтаи назаридан аҳамиятсиз деб атади.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Президенти Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар