Украина портларидан ғалла ортилган 12 та кема чиқиб кетди

Олам

image

Бугун, 31 октябрь Украина портларини озиқ-овқат маҳсулотлари,  ортилган 12 та кема тарк этди. Бу ҳақда мамлакат Инфратузилмаси вазири Александр Кубраков ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.

БМТ ва Туркия делегациялари “дон ташаббуси” доирасида 40 та кемани текшириш учун 10 та инспектор гуруҳини тақдим этган, дейди вазир.

Кубраковнинг таъкидлашича, юк ташувчиларни текшириш режаси Украина томонидан қабул қилинган ва Россия делегациясига хабар берилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 октябрь куни Россия Мудофаа вазирлиги аннекция қилинган Севастополдаги Қора денгиз ҳарбий флотига уюштирилган ҳужум муносабати билан Украинадан озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилишга мўлжалланган келишувдаги фаолиятини тўхтатишини маълум қилган эди. Шунингдек, расмий Москва кемалар хавфсизлигига жавоб бермаслигини таъкидлаган.

Маълумот учун, 22 июль куни Истанбулда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш иштирокида Украина портларидан ғаллани хавфсиз ташиш бўйича келишув имзоланди. Ҳужжатни Украина, Россия, БМТ ва Туркия вакиллари имзолади. Дон шартномаси Украинанинг Одесса, Южний ва Черноморск портларини ўз ичига олади.

Шартнома муддати 19 ноябрда тугайди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Туркия аввалроқ келишувни узайтиришга чақирган эди.

Октябрь ойида Қрим кўпригида портлаш бўлиши ортидан Россия Президенти Владимир Путин дон келишуви тўхтатиб қўйилиши мумкинлигини айтганди. У портловчи ускуна дон йўлаги орқали Қримга олиб келингани тасдиқланса, шундай қилинишини айтди.

Қувончбек Ғайбуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

156

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг