Украина Париж Олимпиадасини бойкот қилиши мумкин

Спорт

image

2024 йили Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиадада Россия ва Беларусь спортчилари ҳам иштирок этса, Украина мусобақани бойкот қилиши мумкин. Бу ҳақда Украина спорт вазирига таяниб, BBC хабар берди.

Қайд этилишича, Халқаро Олимпия қўмитаси 25 январь куни икки мамлакат спортчиларининг Олимпиадада нейтрал сифатида иштирок этиш имкониятларини кўриб чиқишини эълон қилгач, Украина спорт вазири Вадим Гутсаит бунга норозилигини билдирган. У ўзининг Facebook’даги расмий саҳифасида Украина спорт органлари тақиқни сақлаб қолиш учун халқаро федерациялар билан мулоқотни кучайтиришини ва санкцияларни давом эттириш учун кейинги қадамлар устида иш олиб боришини айтган.

“Бизнинг позициямиз ўзгармади. Украинада уруш бор экан, Россия ва Беларусь спортчилари халқаро мусобақаларда қатнашмаслиги керак. Агар бизни эшитишмаса, бойкот эълон қилишимиз ва Олимпиадада қатнашишдан бош тортишимиз мумкинлигини ҳам истисно қилмайман”, деди Украина спорт вазири Вадим Гутсаит.

Халқаро Олимпия Қўмитаси эса ўтган йили дунё спорт федерацияларидан россиялик ва беларуслик спортчиларни мусобақалардан четлаштиришни сўраганига қарамай, яқинда эълон қилинган баёнотда ҳеч бир спортчи фақат паспорти туфайли мусобақалардан четлаштирилиши мумкин эмаслигини айтган. Қўмита раиси Томас Бах ҳам спортчиларни ҳукуматларининг ҳаракатлари учун жазоламоқчи эмаслигини айтиб ўтган.

Шунингдек, Осиё Олимпия Кенгаши ҳам Россия ва Беларусь спортчилари бу йилги Осиё ўйинларида иштирок этишлари мумкинлигини маълум қилган. Халқаро Паралимпия қўмитаси эса Халқаро Олимпия Қўмитаси қарорини кутаётганини таъкидлаган.

“Биз можаро тугашига, бошқа одамларнинг ҳаётига зомин бўлмаслигига, спорт ва сиёсатни алоҳида бошқаришимиз мумкинлигига умид қиламиз”, дейди  Халқаро Паралимпия қўмитаси президенти Эндрю Парсонс.

Алибек Бейжанов 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг