Украина НАТОга аъзо бўлиш шаштидан қайтдими?

Олам

image

Украина НАТОга аъзо бўлиш учун қадам ташламайди, чунки альянс аъзолари мамлакатнинг интилишларини рад этишди. Бу ҳақда Украина Президенти девони раҳбари ўринбосари Игорь Жовква “The Financial Times” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Қайд этилишича, Киев Украина НАТОга қўшилиши қисқа муддатда амалга ошиши мумкин эмаслигини тан олади, бироқ иттифоқ ҳамкорликни яна бир бор тасдиқлашини истайди. 

Бундан ташқари, Киев расмийлари альянс аъзолари ташкилотнинг келгуси ўн йилликдаги стратегик йўналишини белгилаб берадиган Испаниядаги йиғилишда НАТО Украинанинг Европа хавфсизлигидаги ролини тан олишини кутмоқда.

Жовкванинг сўзларига кўра, Украина, шунингдек НАТО стратегик концепциясидан Россиянинг ҳамкор сифатидаги ҳар қандай эслатмалар олиб ташланишини истайди.

“Биз НАТОнинг стратегик консепсиясида босқинчи Россияга нисбатан кучлироқ ва қаттиқроқ огоҳлантиришлар бўлишини кутамиз. Бу менинг НАТО аъзоларига Россияга нисбатан қоидаларни шакллантиришдаги чақирувим ", дейди у.

Аввалроқ, июнь ойи бошида Украина мудофаа вазири Алексей Резников НАТО бўлажак саммитда Украинага альянсга “де-юре” эмас, балки “де-факто” аъзоликни бериш масаласини кўриб чиқиши кераклигини таъкидлаган эди.

Унинг сўзларига кўра, Украина аллақачон ушбу стратегиянинг бир қисми бўлади, чунки у “Европанинг шарқий қанотининг бир қисмига, НАТО давлатларининг шарқий қанотига, Европа Иттифоқининг шарқий қанотига эга”.

Маълумот ўрнида, Украинанинг НАТОга кириш имконияти камида сўнгги ўн йилликларда муҳокама қилинмоқда. Ўтган апрель ойида Украина Президенти Владимир Зеленский НАТО аъзолигини Донбассдаги можарога барҳам беришнинг ягона йўли деб атаган эди.

Кремль эса Украинанинг альянсга кириши Россия хавфсизлигига таҳдид солаётганини бир неча бор таъкидлаган, НАТОни эса Украинани қурол-яроғ билан “тўлдирганликда” ва “инфратузилмаси билан” мамлакат ҳудудига “бостириб кирганликда” айбланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

452

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг