Украина мухбирлари “Пулитцер” махсус мукофотини қўлга киритди 

Олам

image

Кеча, 9 май куни Нью-Йоркда журналистика бўйича 2022 йилги "Пулитцер" мукофоти ғолиблари эълон қилинди. Махсус мукофот “жасорат, чидамлилик ва рост хабар беришга содиқлик учун” Украина мухбирларига берилди. Бу ҳақда мукофот сайтида айтилади.  

Энг нуфузли номинациялардан бири – “Жамоатга хизмат” йўналишида “The Washington Post” газетаси ғолиб бўлган. Нашр ходимлари 2021 йилнинг 6 январида АҚШнинг ўша пайтдаги Президенти Дональд Трамп тарафдорлари Капитолийга бостириб киргани ҳақидаги воқеаларни батафсил таҳлил қилгани учун мукофот олган.

Халқаро ва миллий репортажлар учун “The New York Times” мукофот олган. Биринчи мақолада журналистлар Яқин Шарқдаги (Ироқ, Сурия, Афғонистон) Америка ўқидан ҳалок бўлган тинч аҳоли, иккинчисида ҳибсга олиш вақтида полиция ходимлари томонидан ўлдирилган америкалик ҳайдовчилар ҳақида сўз юритган. 

“Miami Herald” таҳририяти шошилинч репортаж учун мукофотланган. Журналистлар ўтган ёзда 100 га яқин одам ҳалок бўлган кўп қаватли уйнинг қулашини ёритгани учун мукофот олган. 

Флоридадаги ягона аккумуляторни қайта ишлаш заводидаги ўта заҳарли хавф-хатарлар ҳақидаги журналистик суриштируви учун "Пулитцер" мукофоти кенгаши “Tampa Bay Times” таҳририятини тақдирлаган. 

“Шошилинч янгиликлар фотографияси” номинациясида “Los Angeles Times” газетаси ходими Маркус Ям 2021 йил августда Қобулнинг қулашини ёритгани учун мукофотга сазовор бўлган. 

“Reuters” агентлигининг Ҳиндистондаги фотомухбирлари коронавирус пандемияси қурбонлари ҳақида берган материаллари учун “Фотография жанри” номинациясида тақдирланган. 

Маълумот ўрнида, "Пулитцер" мукофоти АҚШнинг адабиёт, журналистика, мусиқа ва театр соҳасидаги энг обрўли мукофотларидан биридир. Унга 1917 йилда асос солинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Пулитцер

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар