Украина можароси ортидан Россия ва НАТО ўртасида уруш чиқиши мумкин – Столтенберг

Олам

image

Украина можароси Россия ва НАТО альянси ўртасида урушга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда ташкилотнинг Бош котиби Йенс Столтенберг Норвегиянинг NRK телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.

"Украинадаги уруш назоратдан чиқиб, НАТО ва Россия ўртасида катта урушга айланиб кетишидан қўрқаман. Бироқ бизнинг бундан қочиб қутулишимизга ишончим комил", дейди Бош котиб.

Столтенбергнинг таъкидлашича, агар нимадир нотўғри бўлиб қолса, ҳамма нарса даҳшатли тус олиши мумкин.

"Мен ҳаммаси жуда жиддий эканини ҳис қиляпман. Бу Европа ва Норвегия учун муҳим вақт. Агар бирор нарса нотўғри бўлиб қолса, ҳаммаси даҳшатли тарзда тус олиши мумкин", дейди у.

У Киевга ёрдам ҳақида гапирар экан, фақат кучли Украина тинчликни таъминлаши мумкинлигини таъкидлади. 

"Қайсидир нуқтада қуруқ гап бефойда бўлади. Бу ерда Украинага ҳарбий ёрдам бериш фойдали бўлади. Фақат кучли Украина тинчликка олиб келади" дея хулоса қилган НАТО Бош котиби.


Мақола муаллифи

Теглар

Йенс Столтенберг

Баҳолаганлар

358

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг