Украина маҳсулотларини сотиб олмаган давлатларни судга бермоқчи
Олам
−
18 Сентябрь 2023
7343Украина Жаҳон савдо ташкилотига Польша, Венгрия ва Словакияга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилади, чунки бу мамлакатлар Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилиш тақиқини бекор қилишдан бош тортган. Бу ҳақда Украина Иқтисодий ривожланиш, савдо ва қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, мамлакатнинг савдо вакили, Халқаро дон кенгаши раиси ўринбосари Тарас Качка маълум қилди.
“Ушбу ҳаракатлар қонуний жиҳатдан нотўғри эканлигини исботлаш муҳимдир. Шунинг учун эртага биз суд жараёнларини бошлаймиз”, дейди Качка.
Унга кўра, Киев Польшанинг мева-сабзавот экспортига қарши жавоб чораларини кўришга тайёр.
“Менимча, бутун дунё Европа Иттифоқига аъзо давлатлар савдо ҳамкорлари ва уларнинг иттифоқига нисбатан қандай муносабатда бўлишини кўриши керак. Чунки бу бошқа давлатларга ҳам таъсир қилиши мумкин”, дея таъкидлаган Украина савдо вакили.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 сентябрь куни Европа Иттифоқи Украинадан буғдой, арпа, колза ва кунгабоқар уруғларини Польша, Венгрия, Словакия, Руминия ва Болгарияга экспорт қилишга қўйилган тақиқни бекор қилишга рухсат берганди. Бироқ шундан сўнг Польша, Венгрия ва Словакия Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб киришга бир томонлама тақиқ қўйди. Бу мамлакатлар ҳукуматлари ўз деҳқонларининг манфаатларини ҳимоя қилиш учун ҳаракат қилаётганини айтди. Руминия ва Болгария эса чекловларни бекор қилди.
LiveБарчаси