Украина кучлари Бахмут йўналишида 3 км. кв. ҳудудни озод қилди

Олам

image

Украина қўшинлари ўтган ҳафтада Бахмут йўналишида 3 километр квадрат ҳудудни озод қилди. Умумий ҳисобда Бахмут яқинида 47 километр квадрат ҳудуд озод қилинган. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр маълум қилди.

“Бахмут йўналишида душман қўшинларимизнинг олдинга силжишини тўхтатиш учун мудофаа операциялари ўтказмоқда ва Донецк вилоятидаги Клесчеевка, Курдюмовка, Озаряновка ҳудудларидаги йўқолган позициясини тиклашга уринишларини муваффақиятсиз амалга оширмоқда”, деб ёзади Маляр.

Шунингдек, у Клешеевка ҳудудида маълум муваффақиятлар борлигини таъкидлаган.

“Купянск йўналишида мудофаа кучларимиз бир кунда душманнинг бир нечта ҳужумларини қайтаряпти ва уларнинг олдинга силжишига йўл қўймаяпти, бироқ россияликлар томонидан ҳужумлар сони юқорилигича қолмоқда”, дейди вазир ўринбосари.

Унинг сўзларига кўра, Россия кучлари Лиман йўналишида қўшинларини қайта тўплаяпти. Авдеевка ва Марьин йўналишларида Россия армияси ўзининг тактик позицияларини яхшилаш учун олдинга силжишга ҳаракат қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина уруш Бахмут

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made