Украина Канададан Россияга “Шимолий оқим” учун турбина бермасликни сўради
Олам
−
08 Июль 2022
6493Украина Канададан “Шимолий оқим” газ қувури учун турбинани Россияга бермасликни сўради. Бу ҳақда Украина Энергетика вазирлигининг юқори мартабали ходимига таяниб, “Reuters” агентлиги хабар берди.
Киев расмийларига кўра, Монреалда таъмирланаётган турбинанинг Россияга ўтказилиши Москвага қарши санкцияларни бузиш бўлади.
“Санкциялар [Россиядан] ҳар қандай газ ускунасини ўтказишни тақиқлайди. Агар Худо кўрсатмасин, бу қарор (Россияга труба бериш) маъқулланса, биз, шубҳасиз, европалик ҳамкасбларимизга ўз ёндашувларини қайта кўриб чиқиш учун мурожаат қиламиз. Агар давлатлар санкциялар бўйича келишиб олинган қарорларга риоя қилмасалар, унда қандай бирдамлик ҳақида гапириш мумкин?", дейди Украина расмийларидан бири.
Аввалроқ, Германия вице-канцлери, Иқтисодий ишлар ва иқлимни муҳофаза қилиш вазири Роберт Хабек Канадани газ қувурида профилактика ишлари бошланишидан олдин “Шимолий оқим” учун турбинани етказиб бериш масаласини ҳал қилишга чақирганди.
Бундан ташқари, вазир Россияга қарши “Европа Иттифоқининг навбатдаги қаттиқ санкциялар пакети қабул қилинишини биринчи бўлиб ҳимоя қилишга тайёр”. Унинг фикрича, қаттиқ санкциялар Ғарб давлатлари иқтисодига эмас, балки Россияга кўпроқ зарба бериши керак.
Хабекнинг сўзларига кўра, агар Канада унинг талабини қондирса, Россия Федерацияси таъмирлаш ишлари тугаллангандан сўнг, Европани газ билан таъминлашда турбина йўқ, дея баҳона қила олмайди.
LiveБарчаси