Украина Қуролли кучлари бош қўмондони яраланган бўлиши мумкин

Олам

image

Украина Қуроли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний шу ой Херсон яқинида Россия ракета зарбалари оқибатида яраланган бўлиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости ўз манбасига таяниб хабар берди

Россия нашрларининг хабарларига кўра, Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний шу ойнинг бошида Россия қўшинлари томонидан Херсон яқинидаги Посад-Покровское қишлоғи яқинида жойлашган қўмондонлик пунктига қилинган ракета ҳужумида бошидан жароҳат олган. 

Россия ҳарбий тузилмалари вакилининг айтишича, Залужнийни биринчи ёрдам кўрсатиш учун Николаевга, у ердан эса вертолётда Киевдаги ҳарбий госпиталга олиб боришган. Николаевда Залужнийга қон кетишини тўхтатиш учун биринчи ёрдам кўрсатилган. Киевда эса унинг бош суяги трепанацияси (суяк бўшлиғини тешиб очиш бўйича операция – таҳр.) амалга оширилган. Шунингдек, бош қўмондоннинг хизматни давом эттира олмаслиги ҳам қўшимча қилинган. 

Украина томони ҳозирча бу хабарга муносабат билдирмаган. 

Маълумот учун, Залужний бир неча ҳафтадан бери оммага кўриниш бергани йўқ. Масалан, 10 май куни у НАТО ҳарбий қўмитасининг бош штаб бошлиқлари даражасидаги мажлисида иштирок этишдан бош тортгани маълум бўлган. Кейинроқ унинг яралангани ёки ўлдирилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар тарқалган. Украина Мудофаа вазирининг ўринбосари Анна Маляр Бош комиссар ўз вазифасини бажаришда давом этаётганини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Валерий Залужний

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made