Украина Италиядан ядровий ва кимёвий қуроллардан ҳимоя воситалари сўради

Олам

image

Кеча, 16 февраль куни Италия мудофаа вазири Гвидо Крозетто Украина Италиядан ҳарбий ёрдам сифатида танклар эмас, балки ядровий ва кимёвий қуроллардан ҳимоя востиларини сўраганини маълум қилди. Бу ҳақда “Metoweb” нашри хабар берди.

Вазир Гвидо Крозеттога кўра, Украинадан ушбу сўров бир неча кун олдин келган. Шунингдек, у Италия унга жавоб сифатида навбатдаги ўқ-дорилар ҳарбий ёрдам пакетида Украинага жўнатилишини таъкидлаган.

“Украина Италиядан ядровий, биологик ва кимёвий қуроллардан ҳимоя қилиш воситаларини сўради. Биз уларни Украинага фуқаролик ёрдами, генераторлар, маиший воситалар билан бирга берамиз. Улар танклардан кўра кўпроқ ташвишга сабаб бўлади. Биз Украинага олтинчи ёрдам пакетини тасдиқладик”, дея таъкидлаган мудофаа вазири.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг