Украина FIFAʼга мурожаат билан чиқди
Спорт
−
04 Март 2022
6017Украина FIFAʼдан 24 мартга белгиланган Шотландияга қарши ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги плей-офф ўйинини кейинга қолдиришни сўради. Бу ҳақда “USA Today” нашри хабар бермоқда.
“FIFA бугун Украина футбол ассоциациясидан март ойига мўлжалланган ўйинларини кейинга қолдириш тўғрисида сўров олганини тасдиқлаши мумкин”, дея FIFA вакилларидан бирининг сўзларини келтиради Америка нашри.
Украина 24 март куни Глазгода Шотландия билан баҳс олиб бориши керак, ғолиб эса беш кундан сўнг Қатардаги Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Уэлс ёки Австрияга қарши майдонга тушади.
Вариантлардан бири ўйинларни июнь ойидаги миллий терма жамоанинг навбатдаги ойнасигача қолдиришдир. Агар шундай қарор қабул қилинадиган бўлса 1 апрель куни Доҳада бўлиб ўтиши режалаштирилган ЖЧ-2022 учун қуръа ташлаш маросими 32 иштирокчидан иккитасисиз ўтказилиши мумкин.
Қайд этилишича, Украина терма жамоасининг асосий қисмини маҳаллий клублар, хусусан, Киевнинг “Динамо” ва “Шахтёр” каби клубларида тўп сураётган футболчилар ташкил қилади. Мамлакатда мусобақалар ўтган ҳафтада тўхтатилди ва кўплаб легионерлар хавфсизлик учун мамлакатни тарк этишди.+
Шахбоз Қаҳҳоров
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь