Украина “Eurovision” ғолиби бўлди

Маданият-санъат

image

Украинанинг “Kalush Orchestra” гуруҳи “Стефания” қўшиғи билан 66-халқаро “Eurovision” танловида ғолиб чиқди. Кеча, 15 май куни кечқурун Туринда овоз бериш натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда ТАСС маълум қилди.

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари ва томошабинларнинг умумий овоз бериш натижаларига кўра жамоа энг кўп овоз билан 631 балл тўплаган ҳолда ғолибликни қўлга киритди. Таъкидлаш жоизки, бу Украинанинг “Eurovision”даги учинчи ғалабаси бўлди.

Иккинчи ўрин Буюк Британияга, учинчи ўрин эса Испанияга насиб этди. Италия вакиллари – Мамуда ва Бланко дуэти олтинчи ўринни эгаллади. Танлов бу йил “Гўзаллик садоси” шиори остида ўтказилди.

25 февраль куни танлов ташкилотчиси бўлган Европа радиоэшиттиришлар иттифоқи Украинадаги воқеалар туфайли Россия “Eurovision”да иштирок этмаслигини маълум қилди. Эртаси куни Бутунроссия давлат телерадиокомпанияси, Первый канал ва “Останкино” радио уйи ушбу ташкилотдан чиқишини эълон қилди. Шоунинг ижрочи продюсери Клаудио Фазуло аввалроқ россияликлар “Eurovision” иштирокчиларига овоз бера олмаслигини, чунки Россия Федерацияси тадбирда иштирок этмаслигини маълум қилганди.

 

Камронбек Кенжаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

116

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг